8 Окт 2019

АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДАГИ ИТЛАР ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА

АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДАГИ ИТЛАР ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА

Қўшни давлатларга чегарадош худудларда касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмоқда. Чегара олди аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан суҳбатлар уюштирилиб, мониторинг ишлари йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти Чортоқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан қутуриш касаллигига қарши эмлаш тадбирлари ўтказилди. Чортоқ туманининг “Короскон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли хонадонларида боқилаётган 215 бош итлар клиник кўрикдан ўтказилда ва 85 бош ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати