16 Июл 2019

ЧЕГАРА ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

ЧЕГАРА ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси раҳбарияти ветеринария соҳасида фидоийлик билан меҳнат қилаётган ходимларини рағбатлантириб бормоқда. Жумладан, “Сурхондарё” вилояти чегара ветеринария назорат пункти бошлиғи Баҳриддин Қосимов ҳам ана шундай рағбатга эга бўлди.

Қўмита бошқарма бошлиғи ўринбосари Алижон Жумаев жорий йилнинг ўтган 6 ойлик якунлари бўйича бутун жамоаси билан яхши натижаларга эришган Баҳриддин Қосимовга ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган “NEXIA” автомашинасини тақдим этди. Маълумки, Сурхондарё вилоятида жами 9 та чегара ўтказиш масканлари мавжуд. Ҳозирги кунда вилоятда 4 та автомобил, 3 та темир йўл, 1 та аэропорт ва 1 та дарё порти чегара ўтказиш пунктлари фаолият юритмоқда.



Қўшни давлатлар Афғонистон билан 1 та автойўл (Хайратон) ва 1 та Термиз дарё порти, Тожикистон билан 2 та темирйўл (Қудуқли, Амузанг), 3 та авто йўл (Гулбаҳор, Боботоғ, Сариосиё), шунингдек, Туркманистон билан 1 та темир йўл (Болдир) ҳамда 1 та Термиз халқаро аэропортида чегара ветеринария назорати ўрнатилган. Ҳозирги кунда Сурхондарё чегара ветеринария назорати пунктида жами 20 нафар ходим фаолият олиб бормоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати