ЧОРВА ҚИШЛОВГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
Фарғона вилоятининг Қувасой туманидаги фермер хўжаликларида ем-хашак, озуқа жамғариш ишлари бошқа туманлар қатори режага асосан ташкил этилмоқда. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими рахбар-ходимлари ва участка мудирлари иштирокида шароит ўрганилиб, қишки экинларни жамғариш ишларида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, фермалардаги молхона, бузоқхона ва яйратиш майдонларини тозалаш, қишловга пухта тайёрлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Сут ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Бархаёт Абдулла хожи” фермер хўжалигига Германиядан 33 бош наслли қорамол олиб келиш режалаштирилган. Шу кунга қадар эса хўжаликда чорва моллари қишлови учун беда, сомон ва макка каби озуқа экинлари жамғарилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати