ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
20 июль куни Давлат ветеринария қўмитаси мажлислар залида қўмита раиси бошчилигида “Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” ижросига бағишланган семинар ташкил этилди. Уни қўмита раиси Б.Норқобилов кириш сўзи билан очиб, ҳозирги кунда мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз рахбарлигида коррупцияга қарши кураш, унинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли ишлар янги босқичга кўтарилганлиги, ҳар бир ходим ўз фаолиятига виждонан ёндашиши кераклиги хусусида нутқ сўзлади.
Раиснинг биринчи ўринбосари Ш.Джаббаров ҳам сўзга чиқиб, “Коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури” нинг аҳамияти нафақат раҳбар ходимлар, балки барча тоифадаги ишчи ходимлар эътиборига етказилиши, бу борада жойларда профилактик ишларни амалга ошириш хамда коррупция мавзусига бағишланган таъсирчан видеороликлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, семинарда қўмитанинг юридик бўлим бошлиғи А.Ташқулов коррупциянинг асл моҳияти, унга қарши курашиш чора-тадбирлари ва унинг оқибатлари ҳақида ўз фикрларини баён этди.
Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати