15 Окт 2019

ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИК ЙЎЛИДА

ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИК ЙЎЛИДА

















Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари томонидан худудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида 5543 бош қорамол куйдирги касаллигига, 1522 бош қорамол нодуляр дерматит касаллигига, 40127 бош қорамол қорасон касаллигига қарши эмланди.

Шунингдек, 8450 бош қўй ва эчки куйдирги, 26017 бош қўй-эчки бруцеллёз, 230572 бош қўй-эчки чечак касалликларига, 147 бош итлар қутуриш касаллигига қарши эмланди.

Бундан ташқари Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозорида бир ҳафталик лаборатория текширувлари натижасида 9490 кг мол гўшти, 780 кг қўй гўшти, 590 кг парранда гўшти, 6335 кг сут ва сут маҳсулотлари, 98 тонна полиз маҳсулотларининг истеъмол учун яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат берилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати