10 Окт 2019

МАВСУМИЙ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

МАВСУМИЙ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жиззах вилояти ветеринария хизмати томонидан вилоятдаги аҳоли, фермер хўжаликлари қарамоғидаги 868 минг бош қорамол, 2,1 млн бош қўй ва эчки, 104 минг бош ит, 3 млн 154 минг бош парранда ҳамда 51 минг бош бошқа турдаги ҳайвонлар ветеринария кўригидан ўтказилди. Шунингдек, 368 бош қорамол, 32012 бош қўй ва эчки куйдирги касаллигига қарши эмланди.

Бугунги кунда туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида ташкил этилган 55 та эмлаш гуруҳларида 108 нафар ветеринария мутахассиси томонидан профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.


Ветеринар врачлари ва маҳалла фаоллари уйма-уй юриб итларни рўйхатга олиш ҳамда профилактик эмлаш тадбирларини ўтказишди. Мутахассислар томонидан аҳоли хонадонларидаги 182 бош ит клиник кўрикдан ўтказилди. 178 бош ит ҳамда мушук қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.

Шунингдек, хонадонларда итларни сақлаш қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари 17313 бош қўй-эчки чечак касаллигига, 1200 бош қўй-эчки бруцеллёз касаллигига ҳамда 5467 бош қорамол қорасон касаллигига қарши эмланди. 320 бош қорамол, 610 бош қўй ва эчкилар қон намуналари олиниб, диагностик текширувдан ўтказилди.

40200 доза музлатилган буқа уруғи харид қилиниб, аҳоли, дехқон ва чорвачилик хўжаликларидаги сигир ва ғунажинлар сунъий уруғлантирилди.

 


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати