19 Авг 2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди.

Байрам арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида уйлар, кўчалар, маҳаллалар, қишлоқлар, хиёбонларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитасида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ҳашарда қўмитанинг барча ходимлари ва ишчи-хизматчилар фаол иштирок этишмоқда.

Ушбу хайрия ҳашарида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, қўмита бино ва ҳовлисида тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш атрофни ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.    




Ўзбекистон Республикаси
Давлат ветеринария қўмитаси