6 Фев 2019

Жанубий Кореялик делегация аъзолари Ўзбекистонда !

Жанубий Кореялик делегация аъзолари Ўзбекистонда !

Ташрифнинг илк кунида институтда икки томонлама музокаралар олиб борилди.

Институт ректори Х.Б.Юнусов меҳмонларни ташриф билан қутлаб, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ташкил топиши, институтда жорий этилган таълим йўналишлари, таълим бериш жараёни, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд ўқув-лабараториялар билан меҳмонларни таништирди.

“Республикадаги олий таълим муассасалари орасида институтимиз халқаро ҳамкорлик соҳаси бўйича 3 ўринни қайд этди” – дея таъкидлади институт ректори.



Меҳмонлар институт раҳбариятига бундай юксак эҳтиром учун миннатдорчилик билдиришди, шунингдек, Конкук университети тарихи, таълим жараёни, мавжуд мутахассисликлар, таҳсил олаётган хорижий талабалар ҳақида маълумот бердилар.

Таълим бериш билан бир қаторда Конкук университетида озиқ-овқат соҳаси бўйича ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлигига алоҳида урғу бериб ўтишди.

Учрашув давомида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Жанубий Кореянинг Конкук университети ўртасида икки томонлама илмий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.


Мазкур ташриф 7 февралга қадар давом этади. Ташриф доирасида Жанубий Кореялик меҳмонлар вилоятдаги ветеринария илмий-тадқиқот институтида бўлишади ва Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини кўздан кечиришади.

Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати