Янгиликлар ва тадбирлар

ҚЎМИТА РАИСИ БАҲРОМ НОРҚОБИЛОВ НУКУСДА ТАЛАБА-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида бўлиб, филиалнинг бугунги фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида филиалда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар ҳамда малакали кадрлар тайёрлашдаги амалий саъй-ҳаракатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, бу ерда таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан самимий суҳбат ўтказилди.


БУГУН 30 ИЮНЬ – ЁШЛАР КУНИ

“Ёшлар куни” муносабати билан Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида Марказда фаолият юритаётган ёшларнинг алоҳида ўрни, уларни озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ишларида фаол иштирок этаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда бир гуруҳ ёш мутахассислар Марказ директори Б.Тангяриқов томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.


“Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” Республика кўрик-танловининг “Менинг ғоям” мавзуси бўйича Тошкент шаҳар босқичи якунига етди.

Мазкур танловнинг шаҳар босқичида ўзининг “Менинг ғоям” мавзусидаги концептуал лойиҳаси ҳамда ташкилий ишлардаги фаол иштироки учун тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар бошқарма бошлиғи томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.


Ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда
 
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ёшлари билан учрашди.

Икки юз нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган учрашув қизғин муҳокамаларга бой бўлди.

Учрашув сўнгида тадбирнинг энг фаол ёшларига машҳур ёзувчи ва адибларнинг китоблари – “Ўткан кунлар”, “Юлдузли тунлар” ҳамда “Меҳробдан чаён” номли китоблари совға қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ёшлари билан учрашди


Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров иштирок этди ва институтнинг битирувчи ёшлари билан учрашди.


Фестиваль-2021: Самарқанд ветеринария медицинаси институтида иқтидорли ёшлар жамланди

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Ёшлар фестивали - 2021” доирасидаги тадбирлар маданият, спорт, технологиялар ва таълим йўналишларида ташкил этилди.


Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти ёшлари вилоят ҳокими стипендияси соҳиби бўлишди

“Фестивал-2021”  доирасидаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Самарқанд ветеринария медицинаси институти магистрлари "Ҳоким стипендияси" соҳиби бўлдилар.   

Ветеринария профилактикаси ва даволаш факультети Балиқ касалликлари таълим йўналиши  2-босқич  магистрлари  Замонали Ибрагимов ва  Сайфиддин Қосимов ҳамда Зооинженерия факультети Чорвачилик таълим йўналиши 1-босқич магистри  Баҳовуддин Абулсаидовлар вилоят ҳокими стипендиясини қўлга киритдилар!

Мукофот муборак бўлсин, ёшлар!


РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда ёшлар билан ишлашда янгича ёндошувлар, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жорий йил 27 май куни Андижон вилояти Улуғнор туманида Қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров ва туман ҳокими М.Ахмаджоновлар иштирокида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вақтинча бандлиги таъминланмаган ёшлар, битирувчи ўқувчилар, тумандаги барча мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Қашқадарё вилоятида янги асаларичилик мажмуаси иш бошлади

Вилоятнинг Чироқчи туманида ташкил этилган ушбу марказда асаларичилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари учун ўқув жараёнлари ташкил этилмоқда.


Асаларичилик бўйича ёшлар учун ўқув жараёнлари

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида асаларичилик кластери ташкил этилиб, соҳа бўйича 30 нафар ёшлар учун ўқув жараёнлари олиб борилмоқда.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг “Ёшлар Куни” муносабати билан байрам табриги

Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётида, айниқса янги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда шижоатли, изланувчан ёшларимизнинг ўрни тобора ортиб бормоқда.

Ҳозирда барча соҳа ва тармоқларда минглаб ёшларимиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилмоқда.  

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ветеринария соҳасида турли илмий ишланмалар ва рационализаторлик фаолияти билан шуғулланаётган талабалар ёки Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида изланишлар олиб бораётган ёш олимларимизни кўрганда ёки уларнинг илмий ихтиролари ҳақида эшитганда ҳар қандай юртдошимиз фахрланиши аниқ.

Боиси, ёшларнинг эзгулик йўлидаги чинакам ҳаракати ёши катталарга далда бериши, юртимиз келажагини ёрқин тасаввур этишларига ишонч бағишлаши бор гап.

Чуқур замонавий билимларга эга бўлган ёшларни камол топтириш, ветеринария ва чорвачилик соҳасига етук кадрларни жалб этишни ҳозирги кунда даврнинг ўзи тақозо этади.

Айниқса, ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳам фаолият юритаётган, шу билан бир қаторда таълим олаётган ёшларимиз сафи ортиб бормоқда.

Азиз ёшлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги қутлуғ байрам – “Ёшлар куни” билан самимий қутлайман. Сизларга ўзимнинг чуқур меҳрим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

Азиз ўғил-қизларим, ҳеч қачон унутманг, халқимиз, Ватанимиз сизлардан буюк ишларни кутмоқда!