1 Авг 2024

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Ишга қабул қилиш тартиби ва яратилган шароитлар!

Ҳурматли фуқаро!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуни ҳамда Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 3-октябрдаги ПФ–5843-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) тўғрисидаги маълумотлар:
- “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (vacancy.argos.uz) дастурий-аппарат комплексига;
- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг расмий веб-сайтига ва ижтимоий тармоқлардаги эълон саҳифаларига жойлаштирилади.
Ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқейидан қатъий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маълумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинади.
Бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар)га ишга кириш учун танловда иштирок этиш:
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали амалга оширилади.
Порталга кириш: https://vacancy.argos.uz/
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидага вакант лавозимларга қўйиладиган малака талаблари
Қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:(71) 202-12-00 (205)