18 Сен 2017

Ҳалқаро Эпизоотик Бюронинг ғарбий Евро Осиё мамлакатлари учун ҳайвонлар соғлиғи доирасидаги тадбири бўлиб ўтади


Бу йил биринчи марта мамлакатимизда “Бутун дунёда қутуриш касаллигига қарши курашиш куни”га бағишлаб Давлат ветеринария қўмитаси томонидан Ҳалқаро Эпизоотик Бюро билан ҳамкорликда 27-29 сентябр кунлари Ғарбий Евро Осиё давлатлари иштирокида ҳалқаро тадбир ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирда 20 га яқин давлатлардан Ҳалқаро Эпизоотик Бюронинг Ҳайвонлар соғлиғи бўйича миллий координаторлари, соҳа мутахассислари ҳамда Европанинг илғор университетлари вакиллари иштирок этади.

Давлат ветеринария қўмитаси