15 Сен 2017

Давлат ветеринария қўмитасида ўқув семинари ўтказилди


2017 йил 15 сентябрь куни Давлат ветеринария қўмитаси тизимидаги ветеринария хизмати органлари ва муассасаларининг иш юритув ва ҳужжатлар ижросини назоратига масъул ходимлари билан ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарига барча тузилмалардан жами 28 нафар Умумий бўлим, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлинмалари ёки шу вазифалар юклатилган ходимлар иштирок этишди.

Семинар мавзуси бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиб-таомиллари ҳақида шўъба мудири А.Усмонов, Давлат ветеринария хизмати тизимида иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро назоратини ташкил этиш масалалари ҳақида Девонхона мудири А.Мамудов, “ХДФУ” устхатли ҳужжатлар билан ишлаш, муҳр ва штамплар ҳисобини юритиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, ушбу бўлинма ходимларининг ваколатлари, ҳужжатларни архивга тайёрлаш ва топшириш, даврий иш режалари, йиғилиш баёнларини юритиш ва ижросини назорат қилишга доир вазифалар тўғрисида маърузалар ва слайдлар билан қатнашди.

Ахборот-коммуникация ва технологияларни жорий қилиш бўйича бош мутахассис Х.Турсунов кўргазмали слайд намойиш этиб, давлат ветеринария хизмати тизимига жорий этилаётган тезкор электрон ахборот алмашув дастурлари ҳақида маълумотлар бериб, ушбу дастурларни ўзлаштириш ва улар билан ишлашни қуйи буғинларга жорий этишнинг самаралари ҳақида тушунтиришлар берди.

Давлат ветеринария қўмитаси