30 Авг 2018

ЛАБОРАТОРИЯ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ БИЛИМ МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Республика ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида  6-30 август кунлари “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш” ихтисослиги бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда олиб борилган ўқув жараёнларида марказнинг 20 нафар ходими озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлиги ва уларни синаш бўйича керакли билим, кўникмаларга эга бўлдилар.

Ўқув курси якунида малака оширган барча тингловчиларга махсус гувоҳнома ва сертификатлар тантанали равишда топширилди.