26 Окт 2018

Коллегиал семинар: Очиқ маълумотлар

Коллегиал семинар: Очиқ маълумотлар

2018 йилнинг 25 октябрь куни Алоқа тарихи музейида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан ташкиллаштириб келинаётган навбатдаги ҳафталик коллегиал семинар бўлиб ўтди. 
Мазкур семинарда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директори ўринбосари Ф.Арипжанов, “Жаҳон банки”нинг Вашингтондаги Бош офиси вакили жаноб Прасанна Лал Дас ва Ўзбекистондаги вакили Санжар Саидхўжаев, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг АКТ бўйича ихтисослашган таркибий бўлинмалари раҳбар ва мутахассислари ҳамда Электрон ҳукумат марказининг бир қанча ходимлари иштирок этдилар.


Жаноб Прасанна Лал Дас “Очиқ маълумотлар” мавзусидаги тақдимотида очиқ маълумотлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида сўзлаб берди, мазкур йўналишдаги ўзгаришлар бўйича маъруза қилди. 
Ташкил қилинган семинар доирасида муҳокама қилинган масалалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.


Манба:egovernment.uz