4 Фев 2022

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш” лойиҳаси тўғрисида МАЪЛУМОТ


(2021 йил 1 декабрь  ҳолатига)
1.    Асос:      Ўзбекистон       Республикаси       Президентининг       2019       йил 27 ноябрдаги ПҚ-4538 сонли қарори.
2.    Лойиҳа кучга кирган: 2020 йил 2 март
3.    Лойиҳа мақсади: Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида илғор хорижий технологияларни фаол жорий этиш, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш.
4.    Лойиҳанинг умумий қиймати: 237,45 млн. АҚШ долл., шундан:
5.    Қарз битими: 2019 йил 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси номидан Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида қарз битими имзоланган.
5.    Амалга ошириш муддати: 2020-2024 йиллар.
6.    Лойиҳа ҳудуди: Қорақалпоғистон Республикаси ва Республиканинг барча вилоятлари.
7.    Лойиҳа қуйидаги 3 та компонентдан иборат:
Компонент I: Чорвачилик тармоғида молиялаштириш имкониятини кенгайтириш – 146,0 млн долл.
Лойиҳанинг 1 компоненти доирасида 6 та тижорат банклари ОТБ томондан танлаб олинган бўлиб кредит маблағлари қуйидагича тақсимланди:
АТ “Халқ банки” - 50 млн АҚШ доллари, АТБ “Туронбанк” - 20 млн АҚШ долл, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” - 10 млн АҚШ долл, АТБ “Микрокредитбанк” - 38 млн АҚШ долл, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” - 13 млн АҚШ долл, АТБ “Ипотека банк” - 10 млн АҚШ долл.
Қолган 5 млн АҚШ доллари ОТБ талабларига мувофиқ тижорат банкларга тақсимланган маблағлар ўзлаштирилгандан сўнг, уларнинг талабига асосан қўшимча ажратилади.
Амалга оширилган ишлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сонли қарорининг 12-бандида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг чорвачилик йўналишидаги лойиҳалари, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, лойиҳа доирасида ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартномалар ва мол-мулклари билан биргаликда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтказилиш белгиланган.
Лойиҳа бошидан буён, 1 компонент доирасида ўзлаштирилган маблағлар 127,5 млн. долларни ташкил этиб 500 та суб-лойиҳалар молиялаштирилди, натижада 35 268 бош қорамоллар, 55213 бош майда шохли қорамоллар, 16176 бош қуён, 2000 минг бош парранда, 273 бош отлар, 138 дона қишлоқ хўжалиги техникаси, йилига 30 тонна асал ишлаб чиқариш, 400 тонна жунгни қайта ишлаш,10466 тонна сут қайта ишлаш, 7609 тонна балиқ етиштириш, 4342 тонна гўшт қайта ишлаш, 219750 тонна ем ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ускуналар харид қилинди ва 12 та ферма қурилди.
Компонент II: Чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш хизматларини яхшилаш – 1,924 млн долл.

Давлат ва ҳусусий ветеринария соҳасида ҳизмат кўрсатувчи ветеринарлар малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқариш ва амалга оширишга, Ўзбекистонда хусусий ветеринария хизматларини ривожлантириш учун намуна сифатида ҳусусий ветеринария амалиёти намунасини (моделини) яратишга, лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларнинг чорвачилик соҳасида кредитлаш сиёсати ва тартиб- тамойиллари билан бирга, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи фермерларга кредит маҳсулотларини тақдим этишни йўлга қўйиш ва илгари суриш стратегияларни ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатишга эришилади.
Амалга оширилган ишлар:
-    Ветеринария медицина институтида салоҳиятни ривожлантириш бўйича консалтинг хизматлари - ветеринария таълими / ўқитиш бўйича мутахассис (халқаро) пакети (LVCDP/CS/02) учун 2021 йил 3 март куни танлов эълон қилинди ва қисқа рўйхат шакллантирилиб, танлов ғолиби билан шартнома имзоланди ва консултант томонидан ҳисоботлар тақдим қилинмоқда.
-    Ветеринария медицина институтида салоҳиятни ривожлантириш бўйича консалтинг хизматлари - ветеринария таълими / ўқитиш бўйича мутахассис (маҳаллий) пакети (LVCDP/CS/03) учун 2021 йил 3 март куни танлов эълон қилинди ва қисқа рўйхат шакллантирилиб, танлов ғолиби билан шартнома имзоланди ва консултант томонидан ҳисоботлар тақдим қилинмоқда.
-    Ветеринария медицина институтида салоҳиятни ривожлантириш бўйича консалтинг хизматлари - Ветеринария таълими / ўқитишни ташкил қилиш бўйича консалтинг хизматлари пакети (LVCDP/CS/05) учун 2021 йил 3 март куни танлов эълон қилинди ва киска рўйхат шакллантириб, танлов ғолиби билан шартнома имзоланди ва консултант томонидан ҳисоботлар тақдим қилинмоқда.
-    Хусусий ветеринария амалиётларини яратиш бўйича консалтинг хизматлари - ветеринария хизматини ривожлантириш бўйича мутахассис (халқаро) пакети (LVCDP/CS/09) учун 2021 йил 18 март куни танлов эълон қилинди ва қисқа рўйхат шакллантирилиб, танлов ғолиби билан шартнома имзоланди ва консултант томонидан ҳисоботлар тақдим қилинмоқда.
-    Хусусий ветеринария амалиётларини яратиш бўйича консалтинг хизматлари - ветеринария хизматини ривожлантириш бўйича мутахассис (маҳаллий) пакети (LVCDP/CS/10) учун 2021 йил 18 март куни танлов эълон қилинди ва қисқа рўйхат шакллантирилиб, танлов ғолиби билан шартнома имзоланди ва консултант томонидан ҳисоботлар тақдим қилинмоқда.
2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра (лойиҳа амалга оширилиши бошланганидан буён) мазкур компонент доирасида жами 62,072 минг долл маблағлар ветеринария хизматларини яхшилаш мақсадида жалб қилинган консультантлар учун ажратилган.
Компонент III: Лойиҳани бошқариш – 2,076 млн долл.
Лойиҳа доирасида ташкил этилган Лойиҳанинг амалга ошириш гурухи (ЛАОГ) суб-лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш, тижорат банкларининг салоҳиятини ошириш ва ветеринария хизматларини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, лойиҳанинг молиявий аудитини назорат қилиш, тижорат банкларининг ижтимоий ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора- тадбирларига риоя этилишини назорат қилиш ишлари учун маъсулдир.
Амалга оширилган ишлар:
2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра (лойиҳа амалга оширилиши бошланганидан буён) мазкур компонент доирасида жами 494,045 минг долл маблағлар ЛАОГни бошқариш учун ўзлаштирилган.