16 Июн 2017

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси

Бошқарма бошлиғи: Рўзибоев Барот Нормуродович
Юридик манзили: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
Кичик ҳалқа йўли кўчаси 21-а уй
Телефон раками: +998 71 276 40 94
Факс раками: +998 71 276 23 79
Электрон манзили: vetcontrol@vetgov.uz
Иш вақти: 09-00 дан 18-00 гача
Тушлик вақти: 13-00 дан 14-00 гача
Қабул кунлари: Душанба
Ишонч телефони: +998 71 276 23 79

Вазифалари

Давлат ветеринария назорати бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг  «Ветеринария тўғрисида»ги  Қонунига биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тизимига кирувчи Давлат чегарасидаги ва транспортидаги давлат ветеринария назорати бошқармаси негизида ташкил қилинган.
Давлат ветеринария назорати бошқармасининг асосий вазифаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини бошқа давлатлардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўтишидан муҳофаза қилишни ташкиллаштириш ва бажарилишини назорат қилиш ҳисобланади.
Давлат ветеринария назорати бошқармаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликларини қўзғатувчилар олиб кирилишидан муҳофаза қилиш ва тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
– автомобиль, темир йўл, сув ва ҳаво йўллари транспортида ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни ва бошқа турдаги давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Давлат ветеринария бош бошқармасининг рухсатномасига асосан ҳалқаро ташишда ветеринария-санитария талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
– Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни давлат ветеринария назоратидан ўтказилиши таъминлаш;
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан ҳайвонлар юқумли касалликларнинг қўзғатувчиларини кириб келишини ва тарқалишини олини олиш мақсадида мулк шаклидан қатъий назар автомобиль, темир йўл, сув ва ҳаво йўллари транспортида ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни ва бошқа турдаги давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларга чнгара ва транспорт пунктлари (участка) орқали экспорт, импорт, реэкспорт ва транзит қилинишида пуллик ветеринария хизматини кўрсатиш;
– чегара ва транспорт ветеринария пунктлари ҳамда ветеринария-санитария участкаси иш фаолиятини йўлга қўйиш, уларни моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш, кадрлар масаласини ҳал қилиш;
– давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ташишдан бўшаган ёки ташишга мўлжалланган транспорт воситаларини амалдаги ветеринария-санитария талаблари асосида ишлов берилиши ва зарарсизлантирилиши устидан назорат олиб бориш ва бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
– ташилаётган чорва моллари орасида касаллик аниқланган ёки бирор-бир касаллик билан касалланганликга гумон қилинганда ёхуд ҳайвонлар нобуд бўлганда Давлат ветеринария бош бошқармасига, ҳудудий ветеринария бўлимларига хабар бериш ҳамда касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун керак бўлган барча чора-тадирларни амалга ошириш;
– чегара ва транспорт ветеринария пунктларига ва ветеринария-санитария участкасига тегишли буйруқлар, кўрсатмалар ва бошқа меъёрий хужжатларни ўз вақтида етказилишини ҳамда уларни ўз муддатида лозим даражада тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
–  ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни ва бошқа турдаги давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ҳалқаро ташишда амалдаги йўриқномалар талабларига ва Давлат ветеринария бош бошқармасининг кўрсатмалрига амал қилишни мунтазам таъминлаш.