18 Мар 2017

ЭЪЛОН

Давлат ветеринария бош бошқармаси ва бош бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ветеринария врачларининг “Олтин тулпор” конкурси эълон қилинади.
Конкурсда давлат, идоравий, ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматлари ҳамда хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар иштирок этиши мумкин. 

Конкурс қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади: 

“Ветеринария соҳасининг ривожига қўшган илмий ҳиссаси учун”
“Ветеринария соҳасида садоқатли хизматлари учун”
“Касб маҳорати учун”
“Эпизоотияни олдини олишда кўрсатган хизматлари учун”
“Ветеринария врачи касбини оммалаштиришда қўшган ҳиссаси учун”
“Йилнинг энг яхши ветеринария устози”
“Йилнинг энг яхши ветеринария муассасаси”
“Йилнинг энг яхши ветеринария врачи”
“Йилнинг энг яхши ветеринария дорихонаси”
“Ветеринария соҳасининг фахрийси”
“Ветеринария соҳасининг ифтихори” 

Талабгорни номзод сифатида тавсия этиб, Давлат ветеринария бош бошқармаси касаба уюшмаси қўмитасига жойлардаги давлат ветеринария хизматининг касаба уюшмалари, идоравий, ишлаб чиқариш ва хусусий ветеринария хизматлари, олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари, турли студия ва нашриётлар ариза билан мурожаат қилиши мумкин. 

Номзодлар бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

талабгорни номзодликка кўрсатиш тўғрисида ариза (эркин ҳолда);
маълумотнома (объективка);
меҳнат дафтарчасининг нусҳаси;
диплом нусҳаси;
таржимаи хол;
номзод ҳақида тавсифнома (бунда, номзоднинг эришган ютуқлари, у томонидан амалга оширилган янгиликлар ва бу янгиликларнинг амалиётда қай даражада қўлланилаётганлиги каби маълумотлар кўрсатилади);
4х5 ҳажмдаги 2 та фотосурат;
матбуотда чоп этилган материаллар, патент, муаллифлик гувоҳномаси нусҳалари, мулоҳаза, тақриз ва бошқалар (мавжуд бўлганда);
видео ва фото материаллар (мавжуд бўлганда). 

Ташкилотлар (ветеринария клиникалари, ветеринария пунктлари, ветеринария бўлимлари ва лабораториялари ҳамда ветеринария дорихоналари ва нашриётлар, студиялар ва бошқалар) номзодликка тавсия этилганда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

номзодликка кўрсатиш тўғрисида ариза (эркин ҳолда);
ташкилот ҳақида қисқача маълумот (қачон ташкил этилганлиги, йиллик иш ҳажми, амалга оширилган янгиликлар (тадбирлар) ва уларнинг натижаси каби маълумотлар кўрсатилади);
ташкилот томонидан эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида қисқача маълумот;
охирги 3 йилликдаги ташкилот ходимлари томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар, патент, муаллифлик гувоҳномаси нусҳалари, мулоҳаза, тақриз ва бошқалар (мавжуд бўлганда);
видео (мавжуд бўлганда) ва фото материаллар. 

Аризалар 2017 йил 31 мартгача қабул қилинади. 

Қўшимча маълумотлар учун: 276-49-92.