7 Сен 2021

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалида “Мустақиллик дарси” ташкил этилди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалида “Мустақиллик дарси” ташкил этилди

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров, қўмита масъул ходимлари, филиал раҳбарияти ва талабалар иштирок этишди.

Ташкил этилган мазкур тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳаларига қаратилаётган юксак эътибор, соҳадаги муҳим ўзгаришлар хусусида сўз юритилди.

Соҳада етук кадрларни тайёрлаш, бу борада зарур шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва эришилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, бугунги кунда соҳада замонавий билимларни пухта эгаллаган, интеллектуал салоҳиятга эга кадрларни тайёрлаш замон талабига айланиб бораётганлиги таъкидланди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати