24 Сен 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Андижон вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори Дилмурод Қаюмов 1983 йил 24 сентябрда Андижон вилоятининг Андижон туманида таваллуд топган.

2008 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария жарроҳлиги йўналиши бўйича тамомлаган.

Дастлаб иш фаолиятини Андижон вилояти давлат ветеринария бошқармасининг эпизоотияга қарши курашиш гурухи мутахассиси сифатида бошлаган.

Шунингдек, Дилмурод Қаюмов ветеринария соҳаси бўйича қатор лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирда Андижон вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати