13 Янв 2023

Қўмитада “14-январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

Қўмитада “14-январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги ҳамда “14-январь –Ватан ҳимоячилари куни” мунособати билан Қўмита раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давлат мадҳиясини биргаликда тинглашдан бошланди. Сўнгра, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Джаббаров Шуҳрат Aбдумажидович томонидан Қўмита раисининг байрам табриги барчага эшиттирилди. Табрик сўзида давлатимиз сарҳадларини қўриқлаётган, халқимиз тинчлигини та’минлаш учун жонини беришга тайёр турган ҳарбийларимиз байрам билан самимий муборакбод этилди.

Шунингдек, ватан ҳимоясида мамлакатимизни турли ҳил юқумли касалликлардан сақлашда, озиқ-овқат хавфсизлигини, яъни халқимиз дастурхонининг тўкин-сочин бўлишини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган қўмитадаги ҳар бир ходим Ватан олдидаги бурчини ҳалол оқлаб келаётгани алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида ўз байрам табриги билан иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бўлим бошлиғи, подполковник Aбдухолиқов Ҳаққул Холиқуловичга Қўмита раисининг ташаккурномоси тантанали равишда топширилди.