27 Сен 2024

Ўзбекистон туманида топшириқларининг ижросини таъминланиши юзасидан семинар ўтказилди

 Ўзбекистон туманида топшириқларининг ижросини таъминланиши юзасидан семинар ўтказилди
Фарғона вилояти  Ўзбекистон тумани ҳудудига қарашли “Қоёзбобо” чорвачилик кластерининг чорва комплекси биносида давлатимиз раҳбарининг чорвачиликни янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган фармон, қарор ва топшириқларининг ижросини таъминланиши ҳамда 2024 йилда озиқ-овқат ва чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан семинар ўтказилди.

Тадбирда, ветеринария қўмитаси раиси маслаҳатчиси Қурбонов Адҳам Қўчқорович раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ, вилоят хокими ўринбосари Алибек Маъмуржонович Турсунов, Ўзбекистон тумани хокими Шерзодбек Акрамович Юлдашев ва туман сектори раҳбарлари, чорвачилик бўйича мутахассислар ҳамда намунали фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этди.

Семинар давомидв чвачиликни ривожлантириш бўйича керакли топшириқлар ва кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари,  фидокорона меҳнат қилаётган ветеринария мутахассислари ва осеменаторлар вилоят хокими томонидан эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.