1 Ноя 2019

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА СУТ МАҲСУЛДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА СУТ МАҲСУЛДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги сут ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Шукр-Давлат” фермер хўжалигида ҳозирда 710 бош қорамол парвариш килинмоқда. Мазкур фермер хўжалигида 1 бош сигирдан 15-20 кг сут соғиб олинмокда. Эндиликда ушбу фермага Голландиядан 165 бош наслли қорамол олиб келиш режалаштирилди. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантирш бўлими мутахассислари томонидан фермер хўжаликлар ва аҳоли қарамоғидаги ҳайвонларни эмлаш тадбирлари олиб борилди. Жумладан, 11 минг 225 бош қорамол, 1 минг 150 бош қўй-эчки оқсил касаллигига, 6 минг 800 бош қорамол қорасон касалликларига профилактик эмланди. Данғара туманидаги “Осиё наслли қорамоллари” фермер хўжалигида эса 230 бош қорамол боқилмокда. Қорамолларнинг қишки озуқа базасини жамғариш бўйича самарали тадбирлар ташкил этилди. Шу кунга қадар 440 тонна макка силоси, 5600 дона сомон пресси жамғарилди. Қишловга молхона, бузоқхона туғруқхоналарда таъмирлаш ишлари давом этмокда. Турли юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида фермалардаги чорва ҳайвонлари худудий ветеринария мутахассислари томонидан куйдирги, нодуляр дерматит, оқсил касалликларига қарши профилактик эмланди. Фермер хўжаликлар рахбарларига чорва қишлови учун концентрат озуқалар жамғариш, қишловни беталофат ўтказиш бўйича тегишли кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди. 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати