1 Ноя 2021

Наманганда ўқув-семинар ўтказилди

Наманганда ўқув-семинар ўтказилди

Наманган мухандислик технология институтида ташкил этилган ўқув семинарда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари, Ветеринария илмий-тадқиқот институти олимлари, ветеринария мутахассислари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбирда ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонлар касалликларининг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, ҳайвонлар касалликларига тезкор ташхис қўйишнинг замонавий усуллари (ИФА, ПЦР)ни қўллаш, парранда ва балиқларга озуқа етказиб беришда илғор технологиялардан самарали фойдаланиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати