2 Июл 2020

Мўйноқ туманида ит ва мушуклар қутуришга қарши эмланди

Мўйноқ туманида ит ва мушуклар қутуришга қарши эмланди

Республикада эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонларда учрайдиган турли касалликларга қарши қатъий кураш бўйича жойларда профилактик эмлаш тадбирлари ўтказиляпти. 

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ҳам ҳайвонлар касалликларига қарши эмлаш тадбири ўтказилди. Қутуриш касаллигининг олдини олиш мақсадида ветеринария мутахассислари томонидан худуддаги 182 бош ит ва 29 бош мушук эмланди. 

Шунингдек, аҳоли орасида ҳайвонлар касалликлари бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати