2 Июл 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси Омонжон Мусаев 1972 йил 2 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 

У 1994 йил Москва давлат амалий биотехнология академиясини, 2004 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини дастлаб “Ангрен гўшт” акциядорлик жамияти ишчилигидан бошлаган Омонжон Мусаев асосан банк соҳасида меҳнат қилган. 

2018 йил “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси вазифасига тайинлангунга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган. Ҳозирда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати