2 Авг 2021

ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ

ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 2021 йил 28 июлдаги №71ш/т-сонли буйруғи билан Мамудов Акмал Ярмаматович Ташкилий назорат, статистика ва таҳлил бошқармаси бошлиқ ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мамудов Акмал Ярмаматович 1989 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент Давлат аграр университетини бакалавр босқичини, 2015 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати