2 Июл 2020

Қўмита ахборот хизматининг “Ўзбекистон 24” радиоканали билан ижодий ҳамкорлиги давом этади

Қўмита ахборот хизматининг “Ўзбекистон 24” радиоканали билан ижодий ҳамкорлиги давом этади

Радиоканалнинг “Агроолам” дастурида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси раиси Элмурод Ортиқов ва қуёнчилик билан шуғулланувчи тадбиркор Мансурбек Зайнобиддиновлар билан суҳбат уюштирилди.

"Агроолам" дастурининг галдаги сонида мамлакатимизда қуёнчиликни ривожлантириш, парваришлаш, зотдор қуёнлар етиштириш, сақлаш жойларини тўғри танлаш ҳамда озиқлантириш усуллари тўғрисида фикр юритилди.  

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси раиси Элмурод Ортиқов ва тадбиркор Мансурбек Зайнобиддиновлар журналист ва тингловчиларнинг мавзу доирасидаги барча саволларига батафсил жавоб беришди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати