2 Июл 2021

Бухоро вилоятида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш бўйича тактик машғулотлар олиб борилди

Бухоро вилоятида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш бўйича тактик машғулотлар олиб борилди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида “Ўта хавфли куйдирги касаллигининг пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида куйдирги касаллиги пайдо бўлганда унга қарши кураш ва олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар юзасидан махсус-тактик машғулотлар олиб борилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати