2 Авг 2021

Фарғона вилоятида семинар ташкил этилди

Фарғона вилоятида семинар ташкил этилди

Фарғона вилояти ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишини олдини олиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Ветеринария мутахассислари иштирок этган тадбирда вилоятда ҳайвонлар касалликларига, хусусан қутуриш касаллигига қарши кураш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Семинар давомида мазкур касаллик профилактикаси, этиологияси ва унга қарши кураш чоралари бўйича сўз юритилди.

Шунингдек, мутахассисларнинг меърий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми масалаларига эътибор қаратилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати