2 Ноя 2019

АҲОЛИ ҚАРАМОҒИДАГИ ҚОРАМОЛЛАР СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИЛДИ

АҲОЛИ ҚАРАМОҒИДАГИ ҚОРАМОЛЛАР СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИЛДИ

Аҳоли хонадонларидаги қорамоллар наслини яхшилаш мақсадида худудларда сунъий уруғлантириш тадбирлари олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва худудий “Чорванасл” маркази етакчи мутахассислари томонидан аҳоли қорамоллари сунъий уруғлантирилди. Туманнинг “Конизар" маҳалла фуқаролар йиғини хонадонларидаги 13 бош, “Нурсух” маҳалласидаги 9 бош, “Ғаниобод” маҳалла фуқаролари йиғинидаги 12 бош сигир сунъий уруғлантирилди. Риштон тумани “Оқ ер” маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли хўжаликларида 3 бош, “Зохидон” маҳалла фуқаролар йиғинида 4 бош, “Тўда” маҳалласида 2 бош, “Бўстон” маҳалласи хонадонларида 3 бош, “Боғистон” маҳалласида 2 бош, “Уйрат” маҳалласида 4 бош сигир сунъий уруғлантирилди. Сунъий уруғлантиришнинг афзал жиҳатлари хусусида мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.
Тумандаги қўйчилик фермер хўжалигида парвариш қилинаётган 95 бош майда шохли ҳайвон, 19 бош йирик шохли ҳайвон идентификация қилиниб, ягона маълумотлар базасига киритилди. 


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати