2 Ноя 2021

Жойларда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мавзусига доир семинарлар бўлиб ўтмоқда

Жойларда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мавзусига доир семинарлар бўлиб ўтмоқда

Хусусан, Сирдарё вилоятининг қўшни Тожикистон Республикасига чегарадош ҳисобланган Ховос тумани деҳқон бозорида ҳам семинар ташкил этилди.

Тадбирда аҳоли учун бирламчи ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳудудда ҳайвонларда учрайдиган юқумли касалликларга қарши қатъий кураш борасида Давлат ветеринария хизмати томонидан кўрилаётган зарур чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, ўқув-амалий семинар давомида четдан ҳайвонлар касалликлари кириб келишининг олдини олиш ҳамда ҳайвонларни мавсумий эмлаш тадбирларини ўз вақтида сифатли бажариш бўйича мутахассисларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати