3 Июн 2020

Қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармасида адлия мутахассислари билан онлайн ўқув-семинар ташкил этилди

Қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармасида адлия мутахассислари билан онлайн ўқув-семинар ташкил этилди

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида адлия мутахассислари иштирокида онлайн шаклда ўқув семинари бўлиб ўтди. 

Унда шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари, бошқарманинг туманлар бўлимлари раҳбарлари ва ветеринария лабораториялари мутахассислари иштирок этди.  

Онлайн мулоқотда Тошкент шаҳар Бектемир туман адлия бўлими бошлиғи Шамсиддин Аманов томонидан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”нинг ветеринария соҳасида қўлланиш тартиби, юзага келадиган ҳолатларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Мулоқот чоғида ҳайвонларни карантинга олиш ва бошқа ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи Шароф Шакаров шаҳар худудидаги ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари, деҳқон бозорлари ва бошқа савдо мажмуаларида соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифалар ижросини қатъий тартибда таъминлаш, мавжуд талабларга амал қилиш лозимлигини таъкидлади.  

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасида муҳим топшириқлар берилди.

Ветеринария мутахассисларининг мавзу доирасидаги барча саволларига адлия соҳаси масъулларидан атрофлича жавоблар олинди.






Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати