3 Июн 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Самарқанд ветеринария медицинаси институти кафедра мудири Шавкат Амиров 1968 йил 3 июнда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида таваллуд топган.

1993 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни зоотехник йўналиши бўйича тамомлаган.

У ўз фаолиятини дастлаб Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти қорамолчилик кафедрасида ассистентликдан бошлаган.

Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент Шавкат Амиров ҳозирда Самарқанд ветеринария медицинаси институти "Зооинженерия факултети" "Қорамолчилик, йилқичилик ва қоракўлчилик кафедраси" мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.  

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати