3 Июл 2020

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида келишувга эришилди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида келишувга эришилди

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти директори Абдулло Қурбонов қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори Адилбай Есимбетов билан учрашди.

Учрашув давомида таълим тизимидаги ўзгаришлар, балиқчилик соҳаси бўйича малакали кадрлар тайёрлаш, талабалар учун соҳага доир ўқув-методик дарслик ва қўлланмалар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. 

Шу билан бирга Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ўртасида икки томонлама ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Унга кўра, филиал талабалари Балиқчилик илмий-тадқиқот институтида малака оширади ва балиқчилик соҳаси бўйича илмий-тадқиқотлар олиб борилади. 

Филиал директори бу ҳамкорлик алоқалари талабалар учун малака ошириш ва ўзаро тажриба алмашишда катта аҳамият касб этишини, бунинг учун филиал соҳада етук билимларга эга кадрларни тайёрлашни ўз олдига олий мақсад қилиб қўйганини таъкидлади. 

Шунингдек, учрашувда худудда балиқ парваришлаш учун махсус сув ҳавзаларини барпо этиш юзасидан таклифлар билдирилди.


Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати