3 Авг 2021

Қутуриш касаллигидан огоҳ бўлинг

Қутуриш касаллигидан огоҳ бўлинг

Самарқанд шаҳрида қутуриш касаллигига қарши кураш мавзусига оид семинар ўтказилди

Тадбирда Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Ободонлаштириш бошқармаси ва Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштироки этишди.

Семинар аввалида қутуриш касаллиги тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳайвонларда қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш, эгасиз, дайди итларни тутуш ва сақлашда зарур чора тадбирларни амалга ошириш лозимлиги хусусида фикр юритилди.

Тадбирда қутуриш аниқланганда унга қарши кураш бўйича ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида амалий машғулотлар олиб борилди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати