4 Июн 2020

ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА БЕЛГИЛАНГАН УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА БЕЛГИЛАНГАН УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобилов Наманган вилояти Учқўрғон туманида жойлашган балиқчилик йўналишидаги “DB GROUP ECO” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюриб, мавжуд шароитлар билан танишди ва зарур бўлган амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Бугунги кунда мазкур балиқчиликка ихтисослашган хўжаликда фарель ноёб турдаги балиқлар парвариш қилиниб, ярим тайёр ва дудланган балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Хўжаликнинг келгусида етиштирилган балиқ маҳсулотларини Сингапур ва Россия Федерацияси давлатларига экспорт қилиш режасини инобатга олиб, экспортни ташкил этиш, импортёр давлатларнинг талабларини етказиш чораларини кўриш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, 2020 йилда вилоятда чорвачиликни барча тармоқлари бўйича қабул қилинган лойиҳалар, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларини янада ривожлантириш, мазкур соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати