Ҳудудларда эпизоотик барқарорликни таъминлаш тадбирлари давом этмоқда

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоятининг Чуст туманида эпизоотик барқарорликни таъминлаш ва ҳайвонлар юқумли касалликларига қарши кураш бўйича профилактик эмлаш тадбирлари режа асосида ташкил этилмоқда.
Ўтган ҳафта давомида туман худудидаги 1261 бош йирик шохли, 1794 бош майда шохли мол, 12 бош от-эшак куйдирги касаллигига, 9510 бош йирик шохли, 7233 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 1237 бош йирик шохли мол нодуляр дерматит касаллигига, 3700 бош ит қутуриш касаллигига ҳамда 8807 бош қуён миксоматоз касаллигига қарши профилактик эмланди.
Шунингдек, айни пайтда ветеринария мутахассислари аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, ҳайвонлар касалликларига қарши кураш борасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати