4 Окт 2021

Мутахассисларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда

Мутахассисларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги мутахассислари томонидан ҳудудларда қорамолларни парваришлаш ва идентификация қилиш жараёнлари бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ҳозирда Самарқанд вилоятидаги “Agro bаrokatli sut” чорвачилик фермер хўжалигида қорамолларни идентификация қилиш ва ягона электрон маълумотлар базасига киритиш борасида зарур тавсиялар берилмоқда.

Шунингдек, вилоятда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш учун ажратиладиган субсидиялар ва яратилаётган имтиёзлар хусусида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати