4 Май 2021

Бухоро шаҳрида “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Бухоро шаҳрида “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Бухоро шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да бўлиб ўтган тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ташхис марказлари ҳамда ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари раҳбар-ходимлари иштирок этди.

Семинарда аҳоли истеъмоли учун етказиб берилаётган келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёлар, гўшт ва сут маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ҳамда бозорларда олиб борилаётан ишларнинг тахлили, юритилаётган хужжатларни шакллантириш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Шунингдек, семинар давомида бирламчи маҳсулотларни қатъий равишда ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказиш, истеъмолга яроқсизлиги аниқланганда белгиланган тартибда зарарсизлантириш чоралари кўрилиши бўйича мутахассисларга зарур тавсиялар берилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати