4 Июн 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот коммуникация ва технологияларни жорий қилиш бўлими бошлиғи Руслан Якубов 1986 йил 4 июнда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида таваллуд топган.

2008 йилда Тошкент ислом университети (ҳозирги Ўзбекистон халқаро ислом академияси)ни жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича тамомлаган.

У ўз фаолиятини “UZINFOCOM” Давлат унитар корхонасида марказ мутахассиси, етакчи мутахассис ва бош мутахассисликдан бошлаган.

Руслан Якубов шунингдек, ахборот коммуникация ва технологиялари соҳасини ривожлантириш соҳасида кўплаб лавозимларда фаолият олиб борган.

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот коммуникация ва технологияларни жорий қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.  

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати