4 Окт 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бош бошқармаси” ходими Санам Худайбергенова 1959 йил 4 октябрда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида таваллуд топган.

1983 йилда Тошкент Давлат педагогика ва чет тиллар институтини инглиз ва француз тиллар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Дастлабки фаолиятини 1983 йилда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 178-сонли ўрта мактабда кутубхона ходими сифатида бошлаган.

Шунингдек, Санам Худайбергенова халқаро алоқалар, хорижий тиллар йўналиши ҳамда божхона сохасида қатор масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси "Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бош бошқармаси” ходими лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати