5 Июн 2020

“INTEXNOL” маъсулияти чекланган жамияти томонидан интенсив гидропоник яшил ем-ҳашак етиштирувчи камҳарж "Мобил вертикал кўп қаторли гидропоник ускунаси" ишга туширилди

“INTEXNOL” маъсулияти чекланган жамияти томонидан интенсив гидропоник яшил ем-ҳашак етиштирувчи камҳарж "Мобил вертикал кўп қаторли гидропоник ускунаси" ишга туширилди

“Мобил вертикал кўп қаторли гидропоник ускунаси” бир қатор афзалликларга эга.

Хусусан, бир кунда 2 тонна яшил ем-хашак ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, озуқа қорамоллар учун қиммат нархдаги премикснинг ўрнини қоплайди ҳамда қорамоллар учун ветеринария дори воситаларидан фойдаланиш коифицциентини ҳам камайтиради.  

Мазкур мобил интенсив ускуна 50 га суғориладиган ер майдони озуқаси ўрнини қоплайди ҳамда бир йилда 200 бош соғин сигирни гидропоник озуқа билан таъминлаш хусусиятига ҳам эга.  

Шунингдек, қорамолларда гидропоник яшил ем-ҳашакнинг ҳазм бўлиши ҳам осон кечиши баробарида соғиб олинадиган сутни яна 30% га оширади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлангтириш 

Давлат қўмитаси Ахборот хизмати