5 Янв 2021
Худудларда эпизоотик осойишталикни таъминлаш тадбирлари ўтказилмоқда
Республикамиз худудида эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари режа асосида ташкил этиляпти.
Хусусан, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида ҳам аҳоли ва чорвачилик хўжаликлари қарамоғидаги ҳайвонларни касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан туман худудида парвариш қилинаётган ҳайвонлар куйдирги касаллигига қарши профилактик эмланмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати