5 Июн 2020

“Ўзбекистон 24” радиоканалида қуёнчиликни ривожлантириш мавзусига бағишланган сухбат уюштирилди

“Ўзбекистон 24” радиоканалида қуёнчиликни ривожлантириш мавзусига бағишланган сухбат уюштирилди

“Ўзбекистон 24” радиоканалида Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси раиси Элмурод Ортиқов билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.  

Мулоқот давомида яқинда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида ветеринария соҳаси мутахассислари, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси ва Бутунжаҳон илмий қуёнчилик ассоциацияси (World Scientific Rabbit Association) масъуллари иштирокида бўлиб ўтган соҳага доир онлайн мулоқот чоғида муҳокама қилинган долзарб жиҳатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда мавжуд қуёнчилик фермалари, ташкил этилаётган қуёнчилик кластерлари ва Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциациясининг Бутунжаҳон илмий қуёнчилик ассоциациясига аъзо бўлиш хусусидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати