5 Июн 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Умумий бўлим бош мутахассиси Сардор Халибаев 1971 йил 5 июнда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида таваллуд топган.

1994 йилда Тошкент Давлат шарқшунослик институтини форс филология йўналиши бўйича тамомлаган.

У ўз фаолиятини дастлаб Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти божхона бош бошқармасида инспектор лавозимидан бошлаган.  

Сардор Халибаев божхона соҳаси қатори ветеринария ва чорвачилик соҳаларида ҳам фаолият юритган.

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасида Умумий бўлим бош мутахассиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.  

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати