5 Июл 2021

Балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланди

Балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий хамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш доирасида Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур Меморандумга асосан қуйидаги йўналишларда фаол ҳамкорликни амалга ошириш кўзда тутилмоқда:


  • сувда яшовчи тирик ресурсларни самарали сақлаш, барқарор ривожлантириш ва улардан оқилона фойдаланиш;
  • сувда яшовчи тирик ресурслар ва уларнинг табиий яшаш шароитларини баҳолаш бўйича қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • илмий ва давлат ташкилотлари ўртасида саноат соҳасидаги илмий маълумотларни алмашиш;
  • мутахассислар учун тренинглар ва ўқув-семинарларини ташкил этиш;
  • балиқчилик ва аквакултура соҳаларида ўзаро билим ва тажриба алмашиш;
  • Мазкур йўналишлардаги ҳамкорликни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида меморандумда томонлар ўртасида Балиқчилик қўшма қўмитасини таъсис этиш.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳамкорлик балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришга кенг йўл очади.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати