5 Авг 2021

Ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирларида мутахассисларга қатор қулайликлар яратилмоқда

Ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирларида мутахассисларга қатор қулайликлар яратилмоқда

Чорва ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирларини ўз вақтида сифатли ўтказилиши ҳудудларда эпизоотик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Ушбу эмламаларни белгиланган тартибда сақлаш, ташиш ва самарали фойдаланишда зарур ҳароратда сақлаш эпизоотиик тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Хусусан, ҳозирги кунда Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига берилган махсус автомашинада бошқарма мутахассислари томонидан бошқарманинг туман ва шаҳарлар бўлимларига эмламалар ҳамда бошқа турдаги дори-воситалари етказиб берилмоқда.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати