5 Ноя 2019

НАМАНГАНДА ҲАЙВОНЛАР ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ

НАМАНГАНДА ҲАЙВОНЛАР ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ

Наманган вилоятида эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари олиб борилди. Жумладан, қўшни давлатларга чегарадош ҳисобланган Чуст тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан аҳоли ва чорва фермер хўжаликларидаги чорва ҳайвонларини куйдирги, оқсил ва брадзот касалликларига қарши профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилди. 

“Ғова” ҳамда “Каркидон” маҳалласидаги 165 бош йирик шохли ҳайвон, 198 бош майда шохли ҳайвон куйдирги касаллигига, 79 бош йирик шохли ҳайвон оқсил касалигига ва 100 бош қўй-эчки брадзот касаллигига қарши профилактик эмланди. Хонадонларда парвариш қилинаётган туяқуш жўжалари, туя ва қуёнлар клиник кўрикдан ўтказилиб, дегелментизация тадбирлари олиб борилди.

Шунингдек, Наманган шаҳар “Дўстлик” маҳалласидаги 198 бош йирик шохли ҳайвон, 188 бош майда шохли ҳайвон куйдирги касаллигига ҳамда 100 бош йирик шохли ҳайвон оқсил касаллигига қарши профилактик эмланди. Хонадонларда боқилаётган 62 бош ит клиник кўрикдан ўтказилди ва 20 бош ит қутуриш касаллигига қарши эмланди. Вилоят ва туман ветеринария мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида, худуддаги мактаб ва боғчаларда қутуриш ва бошқа ҳайвонлар юқумли касалликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати