5 Ноя 2021

Каролин Янси: Ўзбекистон миллий ветеринария дастурларини кучайтирмоқда

Каролин Янси: Ўзбекистон миллий ветеринария дастурларини кучайтирмоқда

Таъкидлаш керак, Корнел ветеринария медицинаси институти кетма-кет иккинчи йил мамлакатимизнинг ветеринария ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги салоҳиятини оширишга ёрдам бериш учун Ўзбекистондан стипендиатларни қабул қилмоқда.

Мазкур лойиҳа AҚШ Мудофаа вазирлиги Таҳдидларни камайтириш агентлиги биологик ҳамкорлик дастурининг бир қисми ҳисобланади. У ҳамкор мамлакатлар олимларининг таҳсил олиши учун ҳомийлик қилади. Лойиҳа танланган давлатнинг, дейлик Ўзбекистоннинг эҳтиёж ва имкониятларига асосланади.

Корнел ветеринария медицинаси институти олимлари икки йилдан буён трансчегаравий ҳайвон касалликларига қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш, жумладан зоонотик касалликлар профилактикаси доирасида мамлакатимиз мутахассислари билан кенг кўламли ҳамкорлик олиб бормоқда.

Таъкидлаш керак, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло Ҳамдамов Корнел ветеринария медицинаси институтининг мазкур лойиҳасида иштирок этмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати