6 Июл 2020

Наманганда ҳайвонлар Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши дезинфекция қилинди

Наманганда ҳайвонлар Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши дезинфекция қилинди

Наманган вилояти худудида эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонлар касалликларига қарши кураш бўйича эпизоотик тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, вилоятнинг Наманган тумани ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш бўлими “Қумқўрғон” ветеринария участкаси мутахассислари томонидан худуддаги “Эшобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси хонадонлари ҳамда чорвачилик фермер хўжаликларида парвариш қилинаётган ҳайвонлар Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши дезинфекция қилинди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати